Африка вақти келди! — Шакира
Спорт
−
11 декабр 2022 24530 1 дақиқа
Футболчи Жерар Пикенинг собиқ рафиқаси колумбиялик хонанда Шакира Марокаш терма жамоасини Қатардаги Жаҳон чемпионати ярим финалига чиққани билан табриклади.
"Африка вақти келди!" (This time for Africa!) — деб ёзди хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Марокаш терма жамоаси ЖЧ-2022 чорак финалида Португалия терма жамоасини мағлуб этди. Учрашув 1:0 ҳисобида марокашликларнинг ғалабаси билан якунланди. Баҳсдаги ягона гол 42-дақиқада ҳужумчи Юссуф Эн-Несири томонидан киритилди. Марокаш терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди.
Марокашликлар Жаҳон чемпионатининг ярим финалида Франция терма жамоаси билан ўйнайди. Французлар 2:1 ҳисобида Англиядан устун келди.
Маълумот учун, Шакира футбол бўйича 2010 ва 2014 йилги мундиал мадҳияларининг ижрочиси ҳисобланади.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август