Қарийб 200 минг киши ЖЧ-2022 финалини қайтадан ўтказишни талаб қилмоқда

Спорт

image

Франциялик мухлислар Франция ва Аргентина ўртасидаги ЖЧ-2022 финал баҳсини такроран ўтказиш бўйича онлайн петиция тузди.

Мурожаат Франциянинг махсус  “MesOpinions” сайтида яратилган бўлиб, муаллифлар ҳакамлик билан боғлиқ хатолар учун финал ўйинини такроран ўтказилишини хоҳлашмоқда. Мурожаат кўриб чиқилиши учун Халқаро футбол федерацияси (FIFA)га юборилиши режалаштирилган. 

Бугунги кунга қадар 196 мингдан ортиқ киши Жаҳон чемпионати финалини такроран ўтказиш бўйича сўровни имзолаган.

2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидаги ғалаба Франция терма жамоаси учун кетма-кет иккинчи, тарихда эса учинчиси бўлиши мумкин эди, аммо жамоа якунда пеналтилар сериясида 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

FIFA JCH-2022

Баҳолаганлар

358

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made