Африка давлатлари ағдарилган Президентни қайтариш учун Нигерга 25 минг аскар юбормоқчи
Олам
−
09 Август 2023
4622Ғарбий Африка Давлатлари Иқтисодий Ҳамжамиятининг (ECOWAS) давлатлари Нигер Президенти Муҳаммад Базум ҳокимиятини тиклаш учун мамлакатга 25 минг аскардан иборат контингентни юборишга тайёр. Бу ҳақда RFI агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Нигерия эълон қилинган контингентнинг ярмини беришга тайёр, қолганини Кот-д'Ивуар, Сенегал ва Бенин беради. Нигерия ҳарбийлари бу кучларга бошчилик қилади.
RFI'нинг ёзишича, ECOWAS можарони куч ишлатиш билан ҳал қилиш сценарийсини экстремал вариант сифатида кўради.
Кеча, 8 август куни БМТ, Африка Иттифоқи ва ECOWAS делегациялари Нигерга келиши керак эди, бироқ исёнчилар уларнинг мамлакатга киришига рухсат бермади.
Нигердаги давлат тўнтариши
Нигер президент гвардиясининг бир гуруҳ ҳарбийлари (кейинчалик уларга мамлакат Қуролли кучлари қўмондонлиги ҳам қўшилди) жорий йилнинг 26 июль куни Президент Муҳаммад Базумни қўлга олди.
Президент гвардияси бошлиғи Абдураҳмон Чиани ўзини янги давлат раҳбари, деб эълон қилди. У тўнтаришни коррупция ва давлат маблағларини ўзлаштиришга қарши курашиш истаги билан изоҳлаган.
Базумнинг ағдарилиши БМТ, АҚШ, Европа Иттифоқи ва Африка Иттифоқи томонидан қораланган. Париж Франция конституциявий тузумни тиклаш ва ҳокимиятдан четлатилган Президент Базумни ҳокимиятга қайтаришга қаратилган барча минтақавий ташаббусларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.
Шундан сўнг, Нигернинг ҳокимиятдан четлатилган Президенти Муҳаммад Базум эса АҚШ ва жаҳон ҳамжамиятига мамлакатда конституциявий тузумни тиклашга ёрдам бериш илтимоси билан мурожаат қилди.
Жорий йилнинг 30 июль куни Ғарбий Африка Давлатлари Иқтисодий Ҳамжамиятининг (ECOWAS) аъзолари Абужадаги саммитда Нигердаги давлат тўнтаришини қоралаган ва исёнчиларга конституциявий бошқарувни тиклаш учун бир ҳафта муҳлат берганди. Агар талаб бажарилмаса, куч ишлатиш билан таҳдид қилинганди. Кейинчалик Нигернинг Париждаги элчиси ECOWAS’га аъзо давлатлар Нигерда ҳарбий операцияга тайёргарлик кўраётганини айтди.
Кеча, 8 август куни АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд Нигерга ташриф буюриб, мамлакат Президентини ҳокимиятдан четлатган исёнчилар вакиллари билан учрашганди. Унинг ташрифи муваффақиятсиз бўлиб, у Президент Базум билан ҳам “Ватанни қутқариш миллий кенгаши”ни бошқарган генерал Абдураҳмон Чиани билан учраша олмай ортига қайтиб кетган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь