Афғонистондан кирганлар 10 кун давомида визасиз Ўзбекистонда бўлиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини қисқартириш ҳисобига қуйидагилар ташкил этилди:

•    “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси;

•    “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси.

Термиз халқаро савдо маркази ҳудудида, жумладан:

•    замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш хизматлари ва электрон савдо порталлари ташкил этилади;

•    “ягона дарча” ва бошқа хизматлар йўлга қўйилади;

•    Афғонистондан кирувчи шахсларнинг, истисно тариқасида, Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштирмасдан, шахсий ва паспорт назоратидан ўтган ҳолда 10 кун давомида ҳудудда бўлиш тартиби жорий этилади;

•    тадбиркорлар томонидан чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга реализация қилинадиган ҳамда Афғонистонга олиб чиқиладиган товарлар ва хизматлар экспортга тенглаштирилади;

•    чет эл товарлари “эркин божхона зонаси” божхона режимига расмийлаштириш орқали жойлаштирилади ҳамда, истисно тариқасида, ушбу товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат этилади; 

•    Термиз халқаро савдо маркази ҳудудига Афғонистон томонидан кириш ва ундан чиқиш “Термиз-автойўл” ўтказиш пунктидан махсус техник воситалари билан жиҳозланган алоҳида йўлак (коридор) орқали амалга оширилади.

Фармон билан Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Сергили индустриал парки кичик саноат зонаси ташкил этилиши белгиланди.  


Мақола муаллифи

Теглар

иқтисодий зона

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг