Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони эълон қилинди
Олам
−
03 Ноябрь 36713 2 дақиқа
Бугун, 3 ноябрга ўтар кечаси Афғонистонда содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлди, яна 150 га яқин одам жароҳат олди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
“Толибон” муваққат ҳукуматининг расмийлари ўлим ва кўплаб жароҳатланганлар ҳақида хабарларни тасдиқалаган. Зилзилалар Мозори-Шарифдаги машҳур Мовий масжид каби меъморий ёдгорликларга жиддий зарар етказган.
Кўпчилик жароҳат олган ва мавжуд маълумотларга кўра, ҳозиргача 10 киши ҳалок бўлган.
АҚШ Геологик хизматининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, қурбонлар сони сезиларли даражада ошиши ва юзлаб кишига етиши мумкин. Қўшни Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистонда сейсмик зилзилалар сезилган.
Бу яқинда Афғонистонда содир бўлган иккинчи кучли зилзила. 31 август куни Ҳиндукуш тоғларида 6,2 магнитудали зилзила қайд этилди, бу эса кенг кўламли вайронагарчиликларга ва 2200 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди. Бир неча кундан сўнг, 2 сентябрь куни минтақада яна бир зилзила содир бўлди, унинг кучи 5,5 магнитудали эди.
Қайд этиш жоиз, ушбу зилзиланинг кучи Ўзбекистон ҳудудларига ҳам яққол сезилди. Хусусан, Сурхондарё вилоятида сезилиш кучи 5 баллни ташкил этди. Тармоқларда Сурхондарё аҳолиси зилзила содир бўлгандан кейин қўрқув остида ўз уйларини ташлаб, кўчаларда тўпланиб тургани акс этган видеолар тарқалди. Зилзила оқибатида вилоятдаги биноларга зарар етгани ёки етмагани ҳақида расмий маълумот тақдим этилмаган.
Эпимарказда сезилиш кучи: 7 балл
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхандарё вилоятида 5 балл, 90 км.
- Қашқадарё вилоятида 3-4 балл, 302 км.
- Самарқанд вилоятида 3 балл, 358 км.
- Жиззах вилоятида 3 балл, 410 км.
- Навоий вилоятида 3 балл, 444 км.
- Бухоро вилоятида 3 балл, 451 км.
- Сирдарё вилоятида 3 балл, 464 км.
- Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 557 км.
- Фарғона вилоятида 2-3 балл, 579 км.
- Зилзила эпимаркази Тошкентдан 557 км жанубий-ғарбда.
Магнитуда: 6,8
Чуқурлиги: 30 км
Эпимарказ: Самангон, Афғонистон
Координаталари: 36,45 Н, 67,42 Э.
Live
Барчаси