Афғонистондаги портлашда бир оиланинг 12 аъзоси ҳалок бўлди

Олам

image

Жорий йил 7 август куни Афғонистонда юз берган портлаш оқибатда бир оиланинг 12 аъзоси ҳалок бўлди. Улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Бу ҳақда “Arian News" нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, воқеа Пактия провинцияси Сайид Карам туманининг Чино қишлоғида юз берган. Оила микроавтобус орқали вилоят марказидан қочаётганда тўсатдан йўл четидаги мина портлаган. Оқибатда уч аёл, уч эркак ва олти бола ҳалок бўлиб, икки бола яраланган. 

Таъкидланишича, ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Пактия провинцияси губернатори эса мина портлашида "Толибон"ни айблаяпти.

Aфғонистон мустақил инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси (AИҲРC) ҳисоботига кўра, жорий йилнинг январь -июнь ойида толибонлар 5321 нафар тинч фуқарони ўлдирган ёки жароҳатлаган.

Фаоллашган “Толибон” ва Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 95 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, Италия, Австралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Шундай бўлса-да, ҳаракат вакиллари Афғонистондан ташқарига чиқмасликларини ва қўшни давлатларга хавф солмасликларини қайта ва қайта таъкидламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг