Афғонистондаги масжидлардан бирида портлаш содир этилди
Олам
−
02 Июнь 2020
6170Афғонистон пойтахти Кобулда кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда бугун, 2 июнь куни “TOLOnews” хабар бермоқда.
Канал манбаларига кўра, портлаш шаҳар шимолидаги масжидлардан бирида содир бўлган. Худкуш портловчи қурилмани портлатиб юборган. Ҳодиса оқибатида уч киши жароҳат олди. Қурбонлар орасида масжид имоми ҳам борлиги айтилмоқда.
Воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва тез ёрдам етиб келган. Қурбонлар сони ошиши айтилмоқда. Ушбу хунрезликни мамлакатда ҳаракатланувчи ҳеч бир қуролли гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
LiveБарчаси