Афғонистондаги мағлубият учун аҳмоқ Байден айбдор – Трамп
Олам
−
07 Апрель 2023
10268АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп амалдаги Президент Жо Байденни 2021 йилда АҚШ қўшинларини Афғонистондан муддатидан олдин олиб чиқиб кетиш масъулиятини ўзгартиргани учун танқид қилди. Бу ҳақда у ўзига тегишли “Truth Social” ижтимоий тармоғида ёзди.
Трамп Байденни аҳмоқ деб атаган ва Оқ уйда янги дезинформация ўйини бошланганлигини таъкидлаган.
“Оқ уйдаги энг катта аҳмоқ, ишониб бўлмайдиган Жо Байден бошчилигидаги давлатимизни мунтазам равишда вайрон қилаётган бу аҳмоқлар янги дезинформация ўйинига эга. Улар Афғонистонда шармандаларча таслим бўлганликда “Трамп”ни айблашади”, деган собиқ президент.
Шунингдек, у ушбу фалокатни ҳамма қатори ўзи ҳам кузатганини таъкидлаган. Бундан ташқари, Трамп Байденни Афғонистондан биринчи бўлиб тинч аҳолини эмас, ҳарбийларни эвакуация қилишга чақиргани учун ҳам қоралаган. Унинг сўзларига кўра, 85 миллиард долларлик қурол-яроғ ва техниканинг йўқолиши ва уларнинг “Толибон”га ўтказилишида, шунингдек, Америка аскарларининг ўлимида айнан амалдаги президент айбдор.
“Бунинг учун Байден айбдор, бошқа ҳеч ким эмас!” дея хулоса қилган Трамп.
Маълумот учун, 2021 йилнинг баҳорида АҚШ ўз қуролли кучларини Афғонистондан олиб чиқиш қарорини эълон қилганидан сўнг “Толибон” мамлакат устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг кўламли операцияни бошлаган. 15 август куни радикаллар Қобулга жангсиз кириб борган ва 7 сентябрь куни қонунийлиги ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган ўзларининг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилган.
LiveБарчаси