Афғонистонда яна зилзила. Унинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 29 июнь куни Тошкент вақти билан 09:30 атрофида Афғонистонда яна зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида ҳам сезилди. 

Қайд этилишича, Зилзила Тошкентдан 556 километр жанубий-ғарбда содир бўлган. Узун туманида зилзиланинг сезилиш кучи 2 балл, 296 километр. 

Зилзила координаталари: 36,4 градус шимолий кенглик; 70,69 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,7. Чуқурлик 195 километр.

Эслатиб ўтамиз, 22 июнь куни Тошкент вақти билан 01:55 атрофида Афғонистонда зилзила содир бўлганди ва бу Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида ҳам сезилганди. 

Афғонистоннинг шарқий қисмида юз берган зилзила оқибатида аввалига 255 киши ҳалок бўлгани, камида 150 киши жароҳат олгани ҳақида маълум қилинди. Кейинчалик эса қурбонлар сони 2000 нафардан ортиб кетди.

Мамлакатни бошқараётган "Толибон" ҳаракати раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода Хост ва Пактика вилоятларида юз берган зилзила муносабати билан халқаро тузилмалардан ёрдам сўради.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги зилзилага муносабат билдириб, расмий Тошкент Афғонистонга табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришга тайёрлигини эълон қилди.

Шунингдек, “Толибон” Пактика ва Хост вилоятларида зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун 1 миллиард афғони (тахминан 11 миллион доллар) ажратишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

795

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг