Афғонистонда “Толибон” оммавий равишда аёлларни қамчилади
Олам
−
21 Декабрь 2022
13898Афғонистонда “Толибон” оммавий равишда 30 кишини, жумладан, аёлларни ҳам қамчилади. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб “РИА Новости” хабар берди.
Жаузжон вилояти бош судьяси Абдул Ваҳоб Зоҳиднинг айтишича, маҳкум этилган 22 маҳаллий аҳоли ўғрилик, зино ва гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб, 25 дан 39 даррагача урилган. Оммавий қатлда маҳаллий амалдорлар, дин олимлари ва қабила оқсоқоллари иштирок этди.
Каписа провинциясида етти эркак ва бир аёл худди шундай жазога тортилди. Бу ҳақда Нажрон округи апелляция суди раҳбари Субҳонуддин Собҳоний маълум қилди.
Аввалроқ Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати мамлакат университетларидан кейинги қарорга қадар талаба қизлар учун дарсларни тўхтатишни талаб қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь