Афғонистонда Президент саройига ракеталар учирилди (видео)

Олам

image

Афғонистон пойтахти Қобулдаги мамлакат Президенти саройига бир нечта ракеталар отилди. Бу ҳақда бугун, 20 июль куни “Синьхуа” агентлиги маҳаллий телевиденияга асосланиб хабар берди.

Қайд этилишича, ракеталар Президенти саройида Қурбон ҳайити намози ўқилаётганда учирилган. Агентлик маълумотларига кўра, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ва бошқа расмийлар ушбу саройда бўлган.

Хабарга кўра, жабрланганлар ҳақида маълумот ҳали эълон қилинмаган. Снарядлар эса Президент саройи ёнида портлаган.

Ўз навбатида, Афғонистоннинг 1TV телеканали сарой ёнида учта портлаш эшитилганлиги ҳақида хабар берган.

Фаоллашган “Толибон” ва Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 95 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Шундай бўлса-да, ҳаракат вакиллари Афғонистондан ташқарига чиқмасликларини ва қўшни давлатларга хавф солмасликларини қайта ва қайта таъкидламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1391

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг