Афғонистонда ота 16 ёшли қизини 500 долларга сотиб юборди

Олам

image

Афғонистонлик фуқаро ўта қашшоқлик туфайли 16 ёшли қизини 500 долларга сотди. Бу ҳақда манбага таяниб, РИА Новости хабар берди.

Ҳодиса мамлакат шимоли-шарқидаги Багдис провинциясида содир бўлган. Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, эркак Нажиба исмли қизини бошқа оилага 50 минг афғон (549,7 доллар) га сотган, бу тахминан 5 миллион 800 минг сўмга тенг.

Қайд этиш керакки, бу биргина ҳолат эмас. Бола савдоси мамлакатдаги очлик ортидан кескин ривожланиб бормоқда. Жумладан, 8 ёшли Ашо 23 ёшли афғонга 300 минг афғонийга (3 минг доллар) сотилган. Бундан ташқари, бир ярим ёшдаги Шукрияни отаси 2 800 долларга сотишга қарор қилган.

“Толибон” ҳокимият тепасига келганидан сўнг, юзага келган беқарор вазият туфайли кўплаб афғонлар ҳақиқатан ҳам молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Мамлакат активлари музлатилган, банклар ёпилган ва муҳим хорижий ёрдам тўхтатилган. Экспертлар халқаро ҳамжамият кўмагисиз яқин ҳафталарда кенг қамровли инқироз бошланишини тахмин қилмоқда.

Афғонистон миллий валютаси жорий йилнинг 15 августидан сўнг кескин пасайиб, ўз қийматини йўқотди. Бозорда фаолият юритувчи икки компания – Western Union ва MoneyGram фаолиятини, АҚШ эса мамлакатга доллар етказиб беришни тўхтатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

988

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг