Афғон оилалари очлик сабаб қизларини сотиб юбормоқда – ОАВ

Олам

image

“Толибон” ҳокимиятга келганидан кейин Афғонистондаги гуманитар вазият ёмонлашиб, кўплаб афғон оилалари ўз қизларини сотиш ёки одатдагидан эртароқ турмушга беришмоқда. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Афғонистонда болалар ўртасидаги никоҳ ва бола савдоси янгилик эмас, лекин сўнгги ойларда бундай ҳолатлар кўпайган.

Маълум қилинишича, 8 ёшли Ашо 23 ёшли афғонга 300 минг афғонийга (3 минг доллар) сотилган. Шукрия эндигина бир ярим ёшда, лекин отаси уни 2 800 долларга сотишга қарор қилди.

Ашонинг онаси Бибигулнинг сўзларига кўра, оила очликдан қийналаётгани ва қарзларни тўлаш керак бўлгани учун қизини сотиб юборишган.

Яна икки қизнинг отаси Муҳаммад Ассаннинг айтишича, очлик ва қочқинлар лагерида бошдан кечираётган қийинчиликлар туфайли икки қизини сотишга мажбур бўлган.

Хабарда таъкидланишича, агар харидорнинг пули бўлмаса, ота-она эвазига чорва моллари ёки қурол-яроғларни олишга тайёр.

Айтиш жоизки, “Толибон” ҳокимият тепасига келганидан сўнг юзага келган нотинч вазият туфайли кўплаб афғонлар молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Озиқ-овқат нархлари ошди, миллий валюта қадрсизланди, бошқа мамлакатлар ҳам ёрдам беришни камайтирди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикаси қулади. Президент Ашраф Ғани эса истеъфога чиққанини эълон қилди. Шу билан мамлакатда ҳокимият “Толибон” қўлига ўтди. 19 август куни эса толиблар Ислом Амирлигини тузди.

Қайд этиш керакки, Афғонистонда толибларнинг тарафдорлари кўплигига шубҳа йўқ, бироқ улар ҳокимиятга келгач кўплаб қийинчиликларга учрамоқда. Айниқса, молиявий томондан йўқотишлар катта.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

1419

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг