Афғонистонда ИШИД раҳбарларидан бири ҳибсга олинди
Олам
−
10 Апрель 2021
3852Афғонистон махсус хизматлари Кобулда ИШИД террористик гуруҳининг раҳбарларидан бири Ғулом Носирни қўлга олди. Бу ҳақда Афғонистон вице-президенти Амруллоҳ Солиҳ маълум қилди.
Қайд этилишича, Ал-Хорасани номи билан танилган Ғулом Носир "Толибон" ҳаракатининг ҳам етакчиси бўлган.
Солиҳнинг таъкидлашича, Носир Кобулдаги терактларни ташкил қилишда "муҳим роль ўйнаган". Бундан ташқари, у 14 ёшли болани ўғирлаш, қийноққа солиш, зўрлаш ва қотилликда айбланмоқда.
Афғонистон расмийларига кўра, Носир юқоридаги жиноятларни содир этганидан кейин кўздан ғойиб бўлган. Кейинчалик, у Афғонистон миллий хавфсизлик жангчилари томонидан ҳибсга олинган.
Аввалроқ, Ироқ қуролли кучлари “Йўлбарс амири” лақабли ИШИД террористик гуруҳи раҳбарларидан бирини қўлга олгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023