Ироқда ИШИДнинг янги раҳбари қўлга олинди

Олам 5758
image
-

Ироқ қуролли кучлари “Йўлбарс амири” лақабли “Исломий давлат” террористик гуруҳи раҳбарларидан бирини қўлга олди. Бу ҳақда генерал-лейтенант Яҳё Расул Twitter’да маълум қилди.

Ироқ марказидаги топшириқ пайтида мамлакат қуролли кучлари террорчининг изини топишга ва пистирмани ўрнатишга муваффақ бўлган.

“Терроризмга қарши хизмат қаҳрамонларининг саъй-ҳаракатлари туфайли биз янги “Йўлбарс минтақаси амири”ни ҳибсга олдик”, дейди Расул.

Бундан ташқари, махсус хизмат жангарилар тортиб олган учта мототцикл ва туннелни йўқ қилишга муваффақ бўлган. Расул аввалроқ Ироқда яна бир амир бошқа операция пайтида ўлдирилганини эслади.

ИШИДнинг янги етакчисини ҳибсга олиш билан боғлиқ бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил май ойида Ироқ разведкаси ИШИД террорчиларидан бири Абдул Носир Кирдашнинг ҳибсга олинганини маълум қилганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 240
Рейтинг: 3
t
×