Афғонистонда даҳшатли зилзила: қурбонлар сони 500 га етди
Олам
−
08 Октябрь 2023
10957Кеча, 7 октябрь куни Афғонистон ғарбида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Оқибатда 500 нафар шахс ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Қизил ярим ой вакили Эрфануллоҳ Шарафзойга таяниб маълум қилди.
“Афғонистондаги кучли зилзилалар оқибатида 500 киши ҳалок бўлди”, дейилади хабарда.
Ҳирот Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакилининг “Reuters” агентлигига айтишича, 200 нафар жасад аллақачон маҳаллий шифохоналарга етказилган. Уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. 510 киши тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Аввалроқ “Agence France-Presse” қурбонлар сони 120 га яқинлигини, жароҳатланганлар эса мингдан ошгани ҳақида хабар берган эди.
"Жасадлар бир неча жойларга – ҳарбий базаларга, шифохоналарга олиб кетилди", дейди “Reuters” агентлигига манба.
Маълумотларга кўра, зилзила аҳолиси 272 минг киши бўлган Ҳирот шаҳридан 40 километр узоқликда содир бўлган. Унинг ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган. Табиий офат кучи дастлаб 6,1 балл деб ҳисобланган.
LiveБарчаси