Афғонистонда cодир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
Жамият
−
18 Апрель
7723Бугун, 18 апрель куни Тошкент вақти билан 20:15 да (Гринвич бўйича 15:15 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, зилзила координаталари: 39,85 градус шимолий кенглик; 70,49 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,2. Чуқурлик – 120 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 191 км жанубий-шарқда жойлашган.
Республика ҳудудида сезилиш кучи:
- Фарғона вилоятида 2 балл, 125 км;
- Наманган вилоятида 2 балл, 162 км;
- Сирдарё вилоятида 2 балл, 163 км;
- Андижон вилоятида 2 балл, 189 км;
- Тошкент шаҳрида 2 балл, 190 км.
LiveБарчаси