Афғонистонда аёлларга нисбатан зўравонлик 40 фоизга ошди – БМТ

Олам

image

Афғонистонда аёлларга нисбатан зўравонлик сўнгги икки йил ичида 40 фоизга ошган, 14,2 миллион аёл гуманитар ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссияси (UNAMA) маълум қилди.

Кеча, 25 ноябрь куни эълон қилинган ҳисоботга кўра, Афғонистондаги 14,2 миллион (деярли барча) аёллар ёрдам ва қўллаб-қувватлашга муҳтож.

“Афғон аёллари ҳуқуқларининг поймол бўлиши оқибатида кундалик, жисмоний, психологик ва иқтисодий таҳдидларгача бўлган мисли кўрилмаган зўравонликка дуч келмоқда”, дейилади UNAMA ҳисоботида.

UNAMA ваколатхонаси раҳбари ва БМТ Бош котибининг Афғонистондаги махсус вакили ўринбосари Жоржетте Гагнон афғон аёлларининг аҳволи ҳақида шундай деди: 

“Афғон аёллари учун зўравонлик шунчаки кўринадиган ёки эшитиладиган нарса эмас, балки уларнинг овозини ўчириш, келажаги учун эшикларни ёпиш ва ҳуқуқларини рад этишдир”.

БМТ ўз ҳисоботида афғон аёллари билан бирдамликни тиклашга ва уларни моддий қўллаб-қувватлаш учун сармояни кўпайтиришга чақирди.

Маълумот ўрнида, “Толибон” 2021 йилда ҳокимият тепасига келганидан сўнг, афғон аёллари ва қизлари учун кўплаб чекловлар қўйди. Ҳозирда Афғонистон қизларнинг олтинчи синфдан кейин таълим олиш имкониятини чеклаган дунёдаги ягона давлат саналади.

Бундан ташқари, халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фикрича, “Толибон” сўнгги 4 йил ичида 50 дан ортиқ қатъий фармонларни амалга ошириб, афғон аёллари ва қизларини ижтимоий ҳаётдан четлаштирган.

Комила Қобилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Афғонистон БМТ UNAMA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг