Афғонистон ва Покистон Хитойда музокара ўтказмоқда

Олам

image

Афғонистон ва Покистон чегарадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Учрашувлар Хитой иштирокида, уч томонлама форматда ўтказилмоқда. Бу ҳақда “Dawn” хабар берди.

Музокаралар Хитойнинг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Улар Афғонистон ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Қобул Пекиндан учрашувни ўтказишда ёрдам сўраган. Шу билан бирга, Хитой бу жараёнда расмий воситачи сифатида қатнашмаяпти.

Учрашувда икки давлат Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари ҳамда Покистон Қуролли кучлари вакиллари иштирок этмоқда. Музокараларнинг асосий мақсади – чегарадаги ҳарбий тўқнашувларни тўхтатиш йўлларини муҳокама қилиш. Хитой эса ишончни мустаҳкамлаш учун икки давлат ўртасида савдони тиклашни таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни Покистон Газаб Лил-Ҳақ операциясини бошлаганидан сўнг икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар узилган эди. Покистон бу операцияни Афғонистондаги террорчи гуруҳларга қарши ўтказганини билдирган.

Хитой, шунингдек, Афғонистонда фаолият юритаётган Шарқий Туркистон Исломий ҳаракати фаоллигидан хавотир билдирган.

26 февраль куни кечқурун Покистон ва Афғонистон чегарасида яна жанглар бошланган. Қобул буни Покистоннинг авиазарбалари жавоби сифатида изоҳлаган. Покистон Мудофаа вазири Хавожа Осиф эса икки давлат ўртасида очиқ қуролли қарама-қаршилик бошланганини маълум қилган.

18 март куни Исломобод ва Қобул Ийд ал-Фитр муносабати билан 5 кунлик сулҳ эълон қилган. Бу жараёнда Саудия Арабистони, Қатар ва Туркия воситачилик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Хитой Покистон Ийд ал-Фитр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг