Афғонистон “Толибон”нинг Тошкентга ташрифига эътироз билдирди

Олам

image

Аввалроқ, “Толибон” ҳаракатининг Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги раҳбарлари делегацияси Тошкентга ташриф буюргани, улар билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов музокара ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Афғонистон томони “Толибон” етакчиларининг Тошкентга ташрифи бўйича расмий муносабат билдирди.

“Афғонистон халқаро ва минтақавий ҳамкорликни, хусусан, қўшни давлатларнинг Афғонистондаги тинчлик жараёнидаги ҳамкорлигини доимо қўллаб-қувватлаган. Ўзбекистон Республикаси дўст ва қўшни мамлакат сифатида бу борада тайёрлигини билдирди.

Бироқ, “Толибон” ҳаракати вакилларининг расмий қабули ва музокаралар динамикаси Ўзбекистон Республикаси Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати вакиллари ўртасида олиб борилаётган тинчлик музокараларида бирдамлигини кўрсатмайди.

Биз барча давлатларни, айниқса қўшниларимизни, тинчлик жараёнида Афғонистон Ислом Республикаси халқи, Ҳукумати ва раҳбариятини ҳурмат қилишга чақирамиз”, дейилади Афғонистон ТИВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, учрашув давомида Aфғонистонда мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш мақсадида тинч сиёсий жараённи илгари суриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Ўзбекистон Толибон

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг