АДУда аёл 4-қаватдан тушиб кетгани бўйича жиноят иши очилди

Жамият

image

Аввалроқ Андижонда аёл университет биносининг 4-қаватидан тушиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Бош прокуратура Матбуот хизмати мазкур ҳодиса бўйича муносабат билдирди.

Билдирилишича, кеча, 4 декабрь куни 28 ёшли аёл Андижон давлат университетига ушбу олийгоҳнинг 2-босқич талабасининг оила аъзоси сифатида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган “Тарих” факультетининг биносида бўлиб ўтадиган ота-оналар мажлисига келган.

Шунда у бинонинг 4-қаватида телефондан фойдаланиб, эҳтиётсизлиги оқибатида зиналарнинг тўсиқлари бўлмагани сабабли зинапоядан пастга йиқилган ва оғир тан жароҳати олган.

Олиб борилган текшириш ҳаракатлари давомида ушбу бинода таъмирлаш ишларини олиб бораётган “S.Haus” МЧЖ ишчилари томонидан зинапояларнинг тўсиқлари олиб ташланиб, қурилиш ишлари амалга оширилаётгани аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан “S.Haus” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, ҳозирда Андижон шахар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон университет

Баҳолаганлар

376

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг