ADM ва GWM ҳамкорлиги кенгаймоқда: TANK Ўзбекистонга кириб келмоқда
Бизнес
−
10 Февраль 4059 3 дақиқа
2026 йил 9 февралда ADM компаниялар гуруҳи ва Хитойнинг Great Wall Motor (GWM) автомобиль концерни ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида TANK автомобиль брендини дистрибуция қилишни назарда тутадиган ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ҳужжат Ўзбекистон бозорида брендни ривожлантириш, дилерлик ва сервис хизмат кўрсатиш тармоғини шакллантириш, шунингдек, ADM компаниялар гуруҳига кирувчи ADM Жиззах заводида автомобилларни маҳаллий йиғишни ташкил этишни белгилайди.
ADM компаниялар гуруҳи енгил ва тижорат автомобилларини дистрибуция қилиш, маҳаллий ишлаб чиқариш, сотиш, кафолатли ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатиш, логистика ва лизинг хизматлари, шунингдек, асл эҳтиёт қисмлар ва аксессуарларни сотишга ихтисослашган.
TANK брендининг Ўзбекистон бозорига кириб келиши HAVAL бренди дистрибуцияси доирасида барпо этилган ADM ва GWM ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликнинг давоми бўлиб, қисқа муддат ичида барқарор ўсиш ва истеъмолчилар томонидан юқори даражадаги талабни намойиш этди.

GWM TANK – бу SUV сегментидаги инновациялар асосида GWM (Great Wall Motor) томонидан ишлаб чиқилган йўлтанламасларнинг премиум тоифадаги бренди. TANK глобал профессионал интелектуал йўлтанламас платформасидан фойдаланган ҳолда ва “Қудратли, алоҳида ажралиб турувчи, эркин” маҳсулот ишлаб чиқиш фалсафасига амал қилган ҳолда, бренд йўлтанламаслар сегменти эволюциясида етакчилик қилади, фойдаланувчилар интиладиган ёрқин ва эркин турмуш тарзини шакллантиради ва йўлтанламаслар бозорида янги стандартларни белгилаб беради.
GWM (Great Wall Motor) глобал интелектуал технология компанияси ҳисобланиб, автомобиль қийматини яратишнинг бутун занжирини – дизайн, тадқиқот ва ишланмалардан тортиб ишлаб чиқариш, сотиш ва хизмат кўрсатишгача қамраб олади. Компания портфелига SUV, пикаплар, янги энергия манбалари асосидаги автомобиллар, мотоцикллар, оғир юк машиналари ва люкс тоифадаги йўлтанламаслар сегментларида тақдим этилган GWM HAVAL, GWM WEY, GWM TANK, GWM ORA, GWM POER ва GWM SOUO брендлари кирaди.
.jpg)
GWM глобал тадқиқот ва ишланмалар архитектурасини яратган (Хитой, Германия, Ҳиндистон ва Япония), шунингдек, Хитойда тўлиқ жараёнли ишлаб чиқариш базаларига, Евроосиё, Таиланд ва Бразилияда тўлиқ жараёнли хорижий ишлаб чиқаришларга, шунингдек, Эквадор, Малайзия, Покистон ва бошқа мамлакатларда бир қатор KD-заводларига эга. Бугунги кунда GWM’нинг глобал ялпи сотуви 16 миллион автомобилга етди.
.jpg)
Ўзбекистон бозорида TANK брендининг пайдо бўлиши мамлакат автомобиль саноатини ривожлантириш учун қўшимча туртки бўлади. Лойиҳа йўлтанламаслар сегментида моделлар таклифини кенгайтириш, рақобатни кучайтириш ва ўзбек истеъмолчилари учун замонавий, технологик ва премиум тоифадаги автомобилларнинг оммавийлигини оширишга хизмат қилади.
Instagram I Facebook I YouTube I X I LinkedIn
Telegram I Instagram I Facebook I YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль