АDM Global янги Chery Arrizo 8 Hybrid флагман седанини тақдим этди
Бизнес
−
14 Октябрь 2025 7624 5 дақиқа
2025 йил 11 октябрда Тошкентда янги Chery Arrizo 8 Hybrid бизнес-седани – Ўзбекистонда брендни ривожлантиришда янги саҳифа очадиган технологиявий ва самарали модели тақдимоти бўлиб ўтди.
.png)
Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори ҳисобланган АДМ Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган тадбир Zo‘rTV телеканалининг Renaissance Hall залида бўлиб ўтди ва автомобилсозлик соҳаси вакиллари, ҳамкорлар, блогерлар ҳамда бренд мухлисларини жамлади. Тақдимот технология, ёрқинлик, мусиқа ва ҳис-туйғуларни бирлаштирган ҳақиқий шоуга айланди.
.png)
Меҳмонларни фотосурат майдонлари, кўзгули йўлаклар ва интерактив инсталляциялардан иборат неонли муҳит кутиб олди. Кечага DJ-сетлар, акробатик саҳналар ва Reginight жамоасининг раққосларининг чиқишлари ҳамроҳлик қилди ҳамда ёруғлик шоуси остида янги Chery Arrizo 8 Hybrid моделининг ёрқин очилиши билан якунланди. Машҳур халқаро “Morandi” гуруҳи тадбирнинг хедлайнери бўлиб, унинг чиқиши кечанинг ёрқин якуни бўлди ва ушбу тадбирга байрамона кайфият бағишлади.
.png)
АDM Global бош директори Дониёр Давлетияровнинг таъкидлашича:
"АDM Global заводида биринчи Chery гибрид автомобилининг ишлаб чиқарилиши корхонамиз ривожланишида муҳим босқич сифатида намоён бўлди. Бу ишлаб чиқариш жараёнларини жиддий модернизация қилиш ва янги технологияларни жорий этиш натижасидир.
Биз Ўзбекистон автомобилсозлик саноатининг экология, инновация ва сифатга йўналтирилган глобал трансформациясининг бир қисмига айланаётганидан фахрланамиз. Биз учун келажак – бу янги технологиялар, янги бозорлар ва янги имкониятлар.
Биз учун асосий устувор вазифа – кадрларни ривожлантириш. Бизга 2000 дан ортиқ муҳандислар зарур бўлади ва истиқболдаги мутахассисларни тайёрлаш учун ўз R&D марказимизни яратишга фаол инвестицияларни киритмоқдамиз.
Биз учун кейинги босқич – CKD PHEV/IYoD (ички ёнув двигатели)ни ишга тушириш: анъанавий ва гибрид технологияларни мужассамлаштирган платформаларни бирлаштиришдир".
Ўз навбатида, АDM Global компаниялар гуруҳи таъсисчиларидан бири Мурод-Мирзо Шарипов сўзларига кўра, Ўзбекистон бугунги кунда инвестициялар ва юқори технологияли лойиҳалар учун қулай шарт-шароитлар яратиб, жадал ривожланмоқда.
"Ишончимиз комилки, Arrizo 8 Hybrid’ни ишга тушириш каби ташаббуслар наfaqat Chery ва АDM Global’нинг мавқеини мустаҳкамлайди, балки технологиялар ва барқарорлик ёнма-ён бўлган истиқболни шакллантириб, мамлакатнинг бутун автомобиль саноати ривожига ҳисса қўшади", деди Мурод-Мирзо Шарипов.
"Arrizo 8 Hybrid тақдимоти Ўзбекистонда Chery учун янги даврнинг бошланишидир. Бу АДМ Жиззах заводида ишлаб чиқарилган бренднинг биринчи гибрид автомобили бўлиб, янада экологик тоза ва интеллектуал технологияларга ўтиш тимсоли бўлади", деди Chery Uzbekistan директори Пьер-Эли Долуа.
"Биз Ўзбекистон – ёш, динамик, инновацияларга очиқ жамиятга эга мамлакат жадал ривожланаётганини кўриб турибмиз. Ва биз бу тараққиётга бўлган интилишни биргаликда баҳам кўрамиз. Chery Arrizo 8 Hybrid — бизнинг келажак ҳақидаги тасаввуримиз: маҳаллий бозор учун махсус яратилган қудрат, самарадорлик ва рақамли ечимлар уйғунлигини ўз ичига олган. Бу нафақат компаниямиз, балки бутун мамлакат автомобилсозлик саноати учун олдинга ташланган қадамдир".
Қувват ва интеллект бир кузовда мужассам
Янги Chery Arrizo 8 Hybrid бренд фалсафасининг тимсолига айланди – услуб, интеллект ва экологик технологияларни бирлаштиради. Ушбу олд ғилдиракли автомобиль энг юқори қуввати 347 от кучига эга 1,5 литрли замонавий турбинали куч агрегати (PHEV) ҳамда 1DHT махсус гибридли трансмиссия билан жиҳозланган. Мазкур автомобиль 100 км/соат тезликка 7,3 сонияда етади ва электр тортиш кучи ҳисобидан 125 км ёки атиги 3,9 л/100 км ёқилғи сарфи билан Ўзбекистоннинг ҳақиқий йўл шароитида 1463 км гача ҳаракатлана олади.

Бежирим дизайнга 18 дюймли енгил қотишмали дискалар, LED-оптика ва панорамали том қисми қўшилган бўлиб, интерьер замонавийлик ва қулайликни мужассам этган: рақамли қурилмалар панели ва 12,3 дюймли мультимедиа-дисплей, 12 дона динамикка эга SONY аудио тизими, жумладан, “сабвуфер”, ўриндиқлар вентиляцияси, икки ҳудудли иқлим-назорати ва AQS ҳаво тозалаш тизими. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, мультимедиа тизими Ўзбекистон бозорига тўлиқ мослаштирилган бўлиб, ўзбек ва рус тилларида мавжуд.
Замонавий хавфсизлик ва қулайлик
Arrizo 8 Hybrid’da хавфсизликка алоҳида эътибор қаратилган. Седан ўнта хавфсизлик ёстиқчаси, жумладан ҳайдовчи ва олдинги йўловчи учун тизза ёстиқчаси билан жиҳозланган — бу ўз тоифасидаги энг юқори даражадаги ҳимоя ҳисобланади.
Гибрид тизим батареяси IP68 юқори зичлик тоифасига эга бўлиб, чангалик ва намликка чидамли, ҳамда сувга тўлиқ ботишга бардош бера олади. Тўқнашув содир бўлганда, юқори кучланишли электр таъминоти атиги 2 миллисекундда узилади ва қисқа туташув хавфини бартараф этади.

Энергия ютувчи қатламларга эга мустаҳкам пўлат корпус ва ҳар беш дақиқада 800 дан ортиқ текширувни амалга оширадиган интеллектуал ўз-ўзини диагностика тизими тенгсиз ҳимоя даражасини яратади.
.png)
Мослашувчан круиз-назорат, йўл қисмидан чиқмай ушлаб туриш, 360° атрофни кўриш ва автомат тормозлаш тизимлари ҳар бир сафарни, ҳатто шиддатли шаҳар ҳаракатида ҳам, максимал даражада қулай ва хавфсиз қилади.
Комплектация ва нархлар
Arrizo 8 Hybrid икки хил комплектацияда тақдим этилган:
- Люкс – 344 900 000 сўм;
- Премиум – 364 900 000 сўм.
Ҳар икки версия ҳам Chery флагман моделларига хос технология, бежирим дизайн ва юқори даражадаги жиҳозланишни мужассам этган.
.png)
Arrizo 8 Hybrid тақдимоти мамлакатдаги автомобиль йилининг энг ёрқин воқеаларидан бирига айланди ва Chery’нинг мижозларга жаҳон даражасидаги замонавий ва технологиявий ечимларни таклиф этиш орқали Ўзбекистон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга интилишини намоён қилди.
Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Ўзбекистондаги Chery автомобилларининг хусусиятлари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.
Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:
Доимий алоқа телефони: +998 71 276 55 55
Website | Instagram | Telegram | Telegram-bot | Facebook | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
БарчасиСурияда КИП қўмондони ўлдириб кетилди
21 Январь