Адлия вазирлигида бошқарма бошлиғи ўзгарди
Жамият
−
08 Июнь 2019 8038 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан Дилафрўз Суфиева Улуғбековна вазирликнинг Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Дилафрўз Суфиева шу кунга қадар вазирликнинг Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бу лавозимда Дилафрўз Суфиева Аъзам Акмалович Мадаминов ўрнини эгаллади.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь