Курс UZS

USD

12 926.51

-9.17

EUR

14 092.48

-72.09

RUB

156.00

-2.8

Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Президентнинг тегишли қарори билан Нуъмон Усмонович Муҳаммадиев Адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Нуъмон Муҳаммадиев 1982 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2024 йилда “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.

У меҳнат фаолиятини 2004 йилда Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси катта маслаҳатчи лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқармада етакчи ва бош маслаҳатчи бўлган. 2009–2013 йилларда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттирган.

2016–2023 йилларда Адлия вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган. Шу жумладан, Адлия вазирлиги Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ҳамда Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлган.

Тайинловга қадар (2023 йилдан) Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев лавозимидан кетгани ҳақида хабар берилганди. Мелиевнинг нима сабабдан лавозимидан озод этилгани номаълум.


Мақола муаллифи

Теглар

Адлия вазири ўринбосари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар