Худоёр Мелиев Адлия вазири ўринбосари лавозимидан кетди

Жамият

image

Ўзбекистон Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев лавозимидан кетди. Бу ҳақда расман эълон қилинмаган бўлса-да, вазирлик расмий сайтидан унинг маълумотлари олиб ташланган.

Маълумот учун, Худоёр Мелиев 1980 йил Самарқанд вилоятида туғилган. У меҳнат фаолияти давомида Адлия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, хусусан, вазирликнинг Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. У Адлия вазири ўринбосари сифатида 2019 йилдан бери ишлаб келаётган эди.

Мелиевнинг нима сабабдан лавозимидан озод этилгани номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Раҳмонов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод қилинганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Худоёр Мелиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар