Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Алишер Нишонович Каримов Президент қарорига мувофиқ, адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Ҳозирги вақтга қадар у Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Алишер Каримов 1978 йилда Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг