Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди
Local
−
05 February 2021 7188 1 minute
Алишер Нишонович Каримов Президент қарорига мувофиқ, адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Ҳозирги вақтга қадар у Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Алишер Каримов 1978 йилда Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос.
Live
All