Абу-Дабида уч томонлама музокараларнинг биринчи куни якунланди
Олам
−
20:04 873 2 дақиқа
Бугун, 10 ноябрь куни Абу-Дабида Россия, АҚШ ва Украинанинг уч томонлама музокараларининг биринчи куни якунланди. Музокаралар 4,5 соат давом этди. Бу ҳақда “Известия” манбаси хабар берди.
Қайд этилишича, музокаралар Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазири шайх Абдулла бин Зоид Ал Наҳаёяннинг кириш сўзидан сўнг бошланган. Яна бир раунд эртага, 11 ноябрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Мулоқотларнинг асосий мавзуси Украинадаги низо ҳал қилинганидан кейинги хавфсизлиги тизимини шакллантириш бўлади.
“Anadolu” агентлиги хабарига кўра, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио музокараларнинг биринчи кунини “жуда маҳсулдор” деб баҳолаган.
ТАСС маълумотларига кўра, музокаралар тахминан 40 дақиқалик танафсус билан 4,5 соат давом этган. Шу билан бирга, нашр манбалари Россия ва Украина томонлари музокараларни рус тилида олиб борганини хабар қилган.
Шунингдек, манбалар маълумотига кўра, асосий мавзулардан бири глобал энергетик хавфсизлик бўлган.
“Ушбу мавзу учрашувларда ўзига хос “қизил чизиқ” бўлиб ўтмоқда, бу Президент Трамп учун муҳим бўлиб чиқди”, дейди ТАСС суҳбатдоши.
Кейинги раунд эртага, 11 ноябрь кунига белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Россия делегациясига Президент ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилмоқда. ТАСС аниқлик киритишича, унинг таркибига делегациянинг беш нафар аъзоси ва олти нафар эксперт кирган – делегация аъзолари орасида Россия ФХХ Оператив ахборот ва халқаро алоқалар хизмати бошлиғи Алексей Комков, Ташқи ишлар вазири ўринбосарлари Михаил Галузин ва Сергей Рябков, Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош бошқармаси бошлиғи Игорь Костюков бор.
Музокараларда Украина томонидан Ташқи қидирув хизмати раҳбари Рустам Умаров вакиллик қилмоқда. РБК-Украина маълумотларига кўра, у билан бирга Абу-Дабига Президент офиси раҳбари Кирилл Буданов, Олий Рададаги “Слуга народа” фракцияси раҳбари Давид Арахамия, Президент офиси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кислица ва Мудофаа вазирлиги Бош қидирув бошқармаси бошлиғи ўринбосари Вадим Скибицкий жўнаб кетган.
Америка делегациясига АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнер бошчилик қилмоқда.
Live
Барчаси