Абрамов Қосимовдан устун келди
Спорт
−
20 Апрель 2019
5568Ўзбекистон Суперлигасининг 5-тур ўйинлари ўтказилмоқда. Олмалиқ шаҳрида “АГМК” жамоаси Тошкентнинг “Бунёдкор” клубини қабул қилди.
Ёмғирли об-ҳаво бўлишига қарамасдан, томонлар майдонда ғалаба учун кескин кураш олиб бордилар. Аммо Вадим Абрамов бошчилигидаги тошкентликлар Лутфулла Тўраевнинг ягона голи эвазига ғалабани тантана қилишди. Эътиборлиси, бу ғалаба “Бунёдкор” учун жорий мавсумдаги қаторисига учинчи ғалабага айланди.
Ҳозирда Абрамов шогирдлари 9 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг учинчи ўринида бормоқда. Миржалол Қосимов жамоаси “АГМК” эса, 4 очко билан 12-поғонага жойлашган.
LiveБарчаси