Абдусатторов жаҳоннинг иккинчи рақамли шахматчиси билан дуранг ўйнади
Спорт
−
25 Январь 2023
12781Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича нуфузли “Tata Steel Chess-2023” турнирининг 10-тур баҳслари старт олди.
10-турда жаҳоннинг иккинчи рақамли шахматчиси хитойлик Дин Лиженга қарши оқ доналарда баҳсга киришган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов дурангга имзо чекди. Ўнта турдан сўнг Ўзбекистон вакили 7 очко тўплаб ҳамон нуфузли турнирда пешқадамлик қилмоқда.
Маълумот учун, Абудусатторов кейинги турда мусобақадаги асосий таъқибчиси Аниш Гири билан баҳс олиб боради. Гиридан ташқари Абдусатторовни АҚШ вакили Уэсли Со ва мезбонлар вакили Ван Форестга қарши баҳслар кутиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов кеча, 24 январь куни ҳам “Tata Steel Chess 2023”нинг 9-раунд баҳсларида германиялик шахматчи Винцент Кеймерга қарши дона суриб, дурангга имзо чеккан эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь