Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Абдусатторов ва Синдоров 660 минг долларлик турнирдан қуруқ қолди

Спорт

image

Кеча, 13 март куни “Freestyle Chess Grand Slam Tour” турнири саралаш босқичи доирасида икки ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров ўз ўйинларини ўтказди.

Жорий йилнинг 7-15 апрель кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида фишер шахмати бўйича “Freestyle Chess Grand Slam Tour” турнирининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада дунёнинг 12 нафар кучли шахматчиси иштирок этади. Ҳозиргача 11 шахматчи маълум бўлиб улгурган. Сўнгги иштирокчи бугун, 14 март куни нокаут тизимидаги мусобақада аниқланади. Кеча, 13 март куни 16 нафар халқаро гроссмейстер ягона йўлланма учун баҳсларга киришди. 

Саралашнинг биринчи босқичидаёқ икки ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров рақибларига имкониятни бой бериб, мукофот жамғармаси 660 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи “Freestyle Chess Grand Slam Tour” турнири финал босқичидан қуруқ қолди. 

Нодирбек Абдусатторов 1/8 финалда биринчи саралаш босқичи ғолиби ҳиндистонлик Пранеш Муниретинамга, Жавоҳир Синдоров эса америкалик Леньер Домингесга имкониятни бой бериб қўйди. 

Маълумот ўрнида, Пранеш 1/4 финалда ҳамюрти Видит Гужратига, Домингес эса эронлик Амин Табатабайига ютқазиб, саралаш баҳсларидаги иштирокини якунлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жавоҳир Синдоров Нодирбек Абдусатторов Freestyle Chess Grand Slam Tour

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг