Абдусатторов Tata Steel Chess чемпиони бўлди
Спорт
−
01 Февраль 4933 1 дақиқа
Бугун, 1 февраль куни Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess мусобақаси ўз якунига етди. Мусобақа якунларига кўра, ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов турнирнинг бош совринини қўлга киритди.
Нодирбек Абдусатторов мусобақада 13 та имкониятдан 9 очко жамғариб, турнирни якка пешқадам сифатида якунлади ва чемпионга айланди.
Шунингдек, ушбу нуфузли мусобақадаги муваффақиятли иштирокидан сўнг у жаҳон онлайн рейтингида дунёнинг TOP-5 энг кучли шахматчилари сафига қайтди.
Яна бир ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синодоров ҳам мазкур мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, иккинчи ўринни эгаллади.
Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов аввалги йилларда ҳам ушбу нуфузли мусобақада юқори натижалар қайд этган: 2023 йилда 2-ўрин, 2024 ва 2025 йилларда эса 3-ўрин соҳибига айланган.
Live
Барчаси