Абдусатторов Шушадаги халқаро турнирда иштирок этади
Спорт
−
26 Сентябрь
3475Ўзбекистонлик гроссмейстер, яқиндагина Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасидан қатнашиб, Тошкентга қайтган Нодирбек Абдусаттров Озарбойжоннинг Шуша шаҳри мезбонлик Вугар Гашимов хотира турнирида иштирок этади. Бу ҳақда мусобақа расмий саҳифаси хабар берди.
10-юбилей мусобақада Абдусатторовдан ташқари Шахриёр Мамадиёров, Рауф Мамедов, Айдин Сулейманли (барчаси Озарбайжон), Владислав Артемьев, Ян Непомняший (иккиси ҳам FIDE), Ричард Раппорт (Венгрия) ва Аравинд Читамбарам (Ҳиндистон) иштирок этади. Турнир ўйинлари бугун, 26 сентябрь куни бошланиб, 30 сентябрга қадар давом этади.
Қайд этиш жоиз, Абдусатторов мазкур турнирнинг 2022 йилдаги ғолиби ҳисобланади. Мусобақада энг кўп норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен зафар қучган. У жами 4 марта Вугар Гашимов хотира турнири ғолиби бўлган.
Маълумот учун, турнир ҳар йили озарбайжонлик афсонавий шахматчи, Европа чемпиони, халқаро гроссмейстер Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилади. Ўн нафар шахматчи иштирок этадиган турнир рапид ва блиц форматларини ўз ичига олади.