Абдусатторов шахмат мундиалида мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда
Спорт
−
27 Октябрь 2022 3561 1 дақиқа
Айни кунларда Исландия пойтахти Рейкьявикда шахмат бўйича “World Fischer Random Chess Championship 2022” мусобақаси баҳслари бўлиб ўтмоқда. Дастлабки турларда ғалабага эришган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов зафарли юришини давом эттирди.
3 ва 4-турда Нодирбек мезбонлар вакили Стейн Гретарссонни ҳар иккала партияда ҳам мағлубиятга учратиб, очколари сонини 8 тага етказиб олди. Кейинги турларда Абдусатторов россиялик Ян Непомняший ва АҚШ вакили Уэсли Сога қарши дона суради.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионатининг иккинчи гуруҳида америкалик Хикару Накамура 6 очко билан етакчилик қилмоқда. Норвегиялик Магнус Карлсен эса 2-поғонани банд этиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳларда 1 ва 2-ўринларни қўлга киритган шахматчилар Жаҳон чемпионатининг ярим финал йўлланмасини қўлга киритишади.
Шахзод Шукуров
Live
Барчаси