Абдусатторов нуфузли турнирда мағлубиятсиз юришини давом эттирди

Спорт

image

Айни кунларда Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича “Prague Chess Festival 2024” турнири ўтказилмоқда. Мусобақанинг 3-турида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов мезбон шахматчи Давид Наварага қарши дона сурди.

Драматик кўриниш олган партия якунида Ўзбекистон вакилининг қўли баланд келди. Мазкур ғалаба орқали 19 ёшли Абдусатторов Халқаро шахмат федерациясининг (FIDE) онлайн рейтингида топ-8'га кириб олди.

Қайд этиш жоиз, бир неча кун олдин Нодирбек FIDE рейтингида кучли ўнталикка кирган биринчи ўзбекистонлик шахматчига айланганди. 1 февраль ҳолатига кўра, ўзбекистонлик шахматчи рейтингда 15-ўринда бораётганди. У бир ой ичида жадвалда етти поғона юқорилади.

Маълумот учун, Прага турнирининг Абдусатторов 4-турида ҳиндистонлик Гукеш Домаражуга қарши баҳс олиб боради.

 


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Нодирбек Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг