Абдусатторов халқаро турнирнинг гранд финалида ғалаба қозонди
Спорт
−
27 Май 2023 6636 1 дақиқа
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов халқаро “ChessKid” онлайн турнирида ғолиб бўлди.
Абдусатторов гранд финалда америкалик машҳур гроссмейстер Фабиано Каруанани 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Абдусатторов халқаро “ChessKid” онлайн турнирда ғолиб чиққани учун 30 минг доллар билан тақдирланади.
Нодирбек турнирнинг ярим финалида ҳам Каруана билан тўқнашганди. Ўшанда ҳам ўзбекистонлик шахматчи 2,5:1,5 ҳисобида рақибидан устун келган. Шунингдек Абдусатторов мусобақа давомида франциялик Жюль Муссар, нидерландиялик Йорден ван Форестларни ҳам мағлуб этди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь