Абдусатторов халқаро турнирда етакчилар сафида бормоқда

Спорт

image

Айни кунларда Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича халқаро “Tata Steel Chess-2024” турнири ўтказилмоқда. Баҳсларда иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам мусобақа ғолиблиги учун баҳс олиб бормоқда.

Кеча, 23 январь куни Нодирбек 9-турда мезбон шахматчи Ёрден Ван Форест устидан ғалаба қозонди. Ўтган йилги худди шу турнирнинг охирги турида Нодирбек айнан Ван Форестга мағлуб бўлганди ва Аниш Гири чемпионликни илиб кетганди. 

Бу йилги баҳсларда ҳар икки шахматчидан ҳам реванш олди. 9-турдан кейин пешқадам 4 нафар шахматчи ҳисобида 5,5 очко бор.

Маълумот учун, бугун, 24 январь куни 10-турда Нодирбек Абдусатторов яна бир мезбон гроссмейстер Макс Вармердам билан куч синашади.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Нодирбек Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг