Абдусатторов халқаро мусобақада мағлубиятсиз юришини давом эттирди

Спорт

image

Аввал хабар берганимиздее, Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича нуфузли “Tata Steel Chess-2023” бўлиб ўтмоқда. 

Бугун, 22 январь куни ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов мусобақанинг 8-тур баҳсларида дона сурди.

“Masters” гуруҳида иштирок этаётган Абдусатторов 8-турда америкалик Левон Аронянга қарши баҳс олиб бориб, дурангга имзо чекди. Аронян билан муроса йўлини танлагач, Ўзбекистон вакилининг очколари сони 6 тага етди ва Нодирбек мусобақада ҳамон пешқадамлик қилмоқда.

Мусобақанинг “Challenger” гуруҳида яна бир Ўзбекистон вакили Жавоҳир Синдоров иштирок этмоқда. 8-турда Синдоровга туркиялик Мустафа Йилмаз рақиблик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов 7-турда ҳиндистонлик  Аржун Эригаисини қора доналарда мағлуб этганди, Синдоров эса мезбонлар шахматчиси Элин Роеберсдан устун келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг