Абдусатторов азалий рақибига қарши ўйин ўтказди

Спорт

image

Шахматнинг рапид йўналиши бўйича ўтказилган “The Aimchess Rapid-2023” онлайн турнири доирасида ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2703) ва унинг азалий рақиби норвегиялик Магнус Карлсен (2829) мусобақа финалида ўзаро баҳс олиб борди.

Кеча, 12 июль куни старт олган финал учрашувида Абдусатторов норвегиялик рақиби Магнус Карлсенга қарши уч партия ўйин ўтказди. Якунда Ўзбекистон вакили 0,5 : 2,5 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Маълумот учун, мазкур турнирнинг умумий соврин жамғармаси 235 минг долларни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов мусобақа давомида Уэсли Со ва Левон Аронян каби рақибларни мағлубиятга учратиб, финалга қадар етиб келганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен Aimchess Rapid

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг