Абдусатторов америкалик гроссмейстер билан дуранг ўйнади
Спорт
−
16 Февраль
4482Кеча, 15 февраль куни Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича “Freestyle Chess G.O.A.T Challenge” турнирининг ҳал қилувчи ўйинлари бошланди.
3-ўрин учун кураш олиб борган Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов америкалик Левон Аронян билан куч синашиб, якунда дурангга имзо чекди.
Финалда эса 16-жаҳон тожи эгаси норвегиялик Магнус Карлсен америкалик Фабиано Каруанага қарши дона сурди. Баҳс якунида томонлар муроса кўчасини танлади.
Бугун, 16 февраль куни баҳслар ниҳоясига етади. Гроссмейстерлар 2-партияларда ғолиб номини аниқлаб олади. Агар 2-партияларда ҳам кучлар тенг қолиб қолса, томонлар тай-брекда куч синашади.