Абдумалик Халоков WBC Гран-Присида иштирок этмайдиган бўлди
Спорт
−
24 Март 2025 5318 1 дақиқа
Бокс бўйича Олимпиада чемпиони Абдумалик Халоков Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) томонидан ташкил этиладиган Гран-При турнирда қатнашмайдиган бўлди. Бу ҳақда боксчининг ўзи QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Маълум бўлишича, Халоков терма жамоанинг тоғдаги машғулотларида оёғидан жароҳат олган ва ҳозир оёғи гипс қилинган.
Тахминан бир ой Халоков гипсда юришга мажбур бўлади. Шунинг учун боксчи WBC Гран-Присига тайёргарлик кўришга улгуролмаслиги сабаб турнирда қатнашмайди, шунингдек 25 ёшли боксчи шу йили Бразилияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этмайди.
Қайд этиш жоиз, WBC Гран-Присида ёши 26 га етмаган ва профессионал боксда 16 та жанг ўтказмаган чарм қўлқоп усталари қатнашиши мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистондан мазкур турнирда Мужибилло Турсунов, Лазизбек Мулложонов, Камронбек Эшматов ва Суҳроб Қаюмовлар иштирок этиши белгиланган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025