МИБ ходимини калтаклаган фуқарога нисбатан жиноий иш очилди
Жамият
−
30 Май 2019
4393Андижон вилоятида Мажбурий ижро бюроси ходимига қаршилик кўрсатган фуқарога нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 10 май куни соат 18:30 ларда Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими давлат инспекторлари Д.Э. ва И.У. хизмат вазифаларини бажариб, тумандаги “Сарой” маҳалласида яшовчи С.Б.нинг хонадони газ ҳисоблагичи ускунаси кўрсаткичларини хатлов далолатномасига тушираётган вақтда, 1975 йилда туғилган С.Б. маст ҳолатда, давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уларни чиқиб кетишларини қатъий талаб қилиб, давлат инспектори 1988 йил туғилган И.У.ни бошига уриб, тан жароҳати етказган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси