Абдулла II Самарқандга келди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн бугун, 25 август куни давлат ташрифи билан Самарқандга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд шаҳри аэропортида Иордания Подшоҳини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлиб ўтди. Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага режалаштирилган. Бугун давлат раҳбарлари биргаликда қадимий Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилади.

Саммит кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, кимё, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, кончилик ва бошқа тармоқларда кооперацияни йўлга қўйиш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилади. Музокаралар якунида икки томонлама битимлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Самарқанд Ўзбекистон Иордания Абдулла II

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг