Абдулла Арипов намуна кўрсатди
Жамият
−
25 Март 2019 12942 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Какайди қўрғонидаги 5-мактабда бўлиб, мактаб кутубхонасига ўз шахсий кутубхонасидан китоблар совға қилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилингани хабар қилинганди.
Йиғилишда давлат раҳбари аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масалаласига тўхталар экан “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, деб таъкидлаган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь