Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Тожикистонга боради
Жамият
−
28 Сентябрь 2020
5356Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси эртага, 29 сентябрь куни Тожикистон Республикасига ташрифни амалга оширади. Бу Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Арипов бошчилигидаги Ҳукумат делегацияси Душанба шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этади.
Комиссия кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиш назарда тутилмоқда.
Ташриф доирасида Ўзбекистон – Тожикистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида Бизнес-форум ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь