Абдулазиз Комилов янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
16 Июнь 2022
24801Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Абдулазиз Комилов Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан янги лавозимга тайинланди.
Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимини эгаллаган.
Маълумот учун, Абдулазиз Комилов 1947 йилда туғилган. Ҳозирда у 74 ёшда. У 2012 йилдан 2022 йил апрелигача Ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият юритди. Жорий йилнинг 27 апрель куни Президентнинг тегишли фармони билан Комилов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Абдулазиз Комилов сўнгги бор Ташқи ишлар вазири сифатида жорий йилнинг 17 март куни Сенат ялпи мажлисида кўриниш берган эди. Унда вазир расмий Тошкент ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк халқ респцбликаси ва Луганск халқ республикасини тан олмаслиги, Украинанинг ҳудудий яхлитлигини эса қўллаб-қувватлашини билдирган эди. Шундан сўнг, у ҳеч қаерда кўриниш бермади. Ой охирларига келиб эса, Комиловнинг хорижда даволанаётгани хабар қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь