Абдулазиз Комилов Туркманистонга кетяпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистонга боради. Бу ҳақ ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги эртага, 16 август куни икки мамлакат ташқи ишлар идоралари раҳбарлари даражасидаги маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам Туркманистонга ташриф буюриб, Биринчи Каспий иқтисодий форумида иштирок этган эди. 

Каспий иқтисодий форуми доирасида Бош вазир Арипов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг