Абдулазиз Комилов Ташқи ишлар вазири лавозимидан кетди
Жамият
−
27 Апрель 2022
35802Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Абдулазиз Ҳафизович Комилов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Владимир Имамович Норов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди.
Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Бобур Масудович Усманов эса Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эслатибўтамиз, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов саломатлиги билан боғлиқ муаммо туфайли хорижда даволанаётган эди. Айни вақтдаги соғлиғи ҳақида маълумот берилмаган.
Маълумот учун, Абдулазиз Комилов 1947 йилда туғилган. Ҳозирда у 74 ёшда. У 2012 йилдан бери Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келади.
Абдулазиз Комилов сўнгги бор жорий йилнинг 17 март куни Сенат ялпи мажлисида кўриниш берган эди. Унда вазир расмий Тошкент ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк халқ респцбликаси ва Луганск халқ республикасини тан олмаслиги, Украинанинг ҳудудий яхлитлигини эса қўллаб-қувватлашини билдирган эди. Шундан сўнг, у ҳеч қаерда кўриниш бермади. Ой охирларига келиб эса, Комиловнинг хорижда даволанаётгани хабар қилинди.
LiveБарчаси