Абдулазиз Комилов АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси билан учрашди
Жамият
−
24 Май 2019
2932Бугун, 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Даниэл Розенблюмни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, уни илиқ қутлади ва масъулиятли вазифасини бажаришда муваффақиятлар тилаган.
Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида АҚШга расмий ташрифи ҳамда олий ва юқори даражадаги музокаралар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланган.
Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар ҳам муҳокама қилинган.
LiveБарчаси